Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда VAR тизими татбиқ этилиши мумкин

2018-11-20 | Спорт

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов​ Миллий олимпия қўмитасида “Hawk-Eye Innovations Ltd” компанияси Осиё минтақаси бўлимининг бошқарувчи директори Бен Кроссинг билан учрашув ўтказди.

"Ўзбекистонга хуш келибсиз. Бизда футболни жуда севишади. Биз футбол билан бир қаторда, ҳакамлик тизимини ҳам ривожлантириш бўйича бир қатор ишларни амалга оширяпмиз. Ўзбек футболига VAR тизимини олиб кириш ҳам бугунги кунда олдимизда турган долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бу борада бизга ёрдам берадиган сиздек мутахассисни кўриб турганимиздан хурсандмиз", - деб сўз бошлади Умид Аҳмаджонов. 
 
Ўз навбатида Бен Кроссинг компания кўплаб мамлакатларда иш олиб боришини, янги ҳамкорликдан фақат ва фақат хурсанд бўлишини таъкидлади. 
 
"VAR тизимини ўрнатиш учун 4-8 ой вақт кетади. Унинг нархи келишув шартларига боғлиқ. Масалан, бунинг учун маҳаллий компанияларни жалб қилсангиз бу сиз учун арзонроқ тушади. Агар беш йиллик келишув амалга оширилса, янада яхшироқ шароитлар яратилади. Жўнаб кетиш олдидан юртингиздаги стадионлардан бирини кўздан кечираман", - деди мутахассис.
 
Томонлар учрашув давомида шунингдек, VAR тизимига оид бир қатор янгиликларни ҳам муҳокама қилдилар. Умид Аҳмаджонов ушбу тизимни Ўзбекистонда татбиқ этиш шартлари, яна бошқа жиҳатлар билан қизиқди.

Манба: ЎзА

Поделиться