Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шахматчиларимиз Ғарбий Осиёда тенгсиз

2018-11-23 | Спорт

Пойтахтимизда шахмат бўйича Ғарбий Осиё чемпионати якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда мамлакатимиз шахмат федерацияси томонидан ўтказилган чемпионатда мамлакатимиз шахматчилари билан бирга БАА, Ҳиндистон, Бангладеш, Қозоғистон, Эрон, Туркманистон, Тожикистон, Шри-Ланка, Афғонистон ва Қирғизистондан келган 6-20 ёшгача бўлган ўсмирлар ўзаро баҳслашди.

Шахматчилар мусобақанинг илк кунида рапид йўналишида куч синашди. Унда вакилларимиз 11 олтин, 8 кумуш, 10 бронза медалига сазовор бўлди.
Анъанавий шахмат бўйича 9 тур давом этган баҳсларда терма жамоамиз аъзоларидан Мадина Абдуманнопова, Умида Омонова, Нилуфар Ёқуббоева, Афруза Ҳамдамова, Олмос Раҳматуллаев, Самандар Шермуҳаммедов, Нодирбек Ёқуббоев олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, мазкур йўналишда вакилларимиз 5 кумуш ва 7 бронза медалига эга чиқди.

Блиц бўйича ўтган беллашувларда иштирокчилар 9 турда ўз омадини синаб кўрди. Хотин-қизлар ўртасида Эъзозахон Ҳасанова, Ситора Сапарова, Умида Омонова, Умида Қурбонова ғолиб бўлган бўлса, ўғил болалар ва эркаклар ўртасида Ортиқ Ниғматов, Нодирбек Ёқуббоев, Ҳумоюн Бегмуродов, Самандар Шермуҳаммедов, Нодирбек Абдусатторов, Шаҳзод Исломов ва Алихон Авазхоновга тенг келадигани топилмади.

Шахматчиларимиз ушбу йўналишда 8 кумуш ва 9 бронза медални қўлга киритди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться