Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда янги бадминтон маркази очилади

2018-10-22 | Спорт

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги Муқимий кўчасида жойлашган Бадминтон маркази яқин 10 кун ичида ташриф буюрувчилар учун ўз эшикларини очади. 

Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон бадминтон федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимов федерациянинг янги машғулот мажмуасида якунланган таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. 

Таъмирлаш ишлари ҳомийлик маблағлари асосида амалга оширилди. Мажмуа Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизда спортни оммалаштириш бўйича берган кўрсатмасига асосан бунёд этилган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти шу йилнинг 20 сентябрида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказган ва унда мамлакатимиз раҳбари томонидан спортни ривожлантириш, оммалаштириш бўйича бир қатор муҳим кўрсатмалар белгилаб берилганди. 

Қайд этиш лозимки, бадминтон жароҳат олиш эҳтимоли жуда кам бўлган спорт тури ҳисобланади ва у билан барча ёшдаги инсонлар шуғулланишлари мумкин. Бадминтонни «ракетка билан ўйналадиган шахмат» деб ҳам аташади. Чунки, ўйин давомида спортчи зарбаларнинг турли усулларини тезкорлик билан ўйлаб, амалга ошириши лозим. Бунга эришиш учун албатта тезкор фикрлаш талаб этилади. Бадминтон билан шуғулланиш учун лозим бўлган бундай хислатларга эса, шубҳасиз, машғулотлар ва мусобақаларда эришилади. 

Умид қиламизки, ушбу спорт мажмуаси олимпия спорт тури ҳисобланган бадминтон бўйича Ўзбекистонга янги чемпионларни тарбиялаб беради. 

Манба: ЎзА

Поделиться