Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
В.Успенский номли РИМАЛ ўқувчилари адабий-бадиий тадбирда иштирок этди
2018-03-30 | Маданият
В.Успенский номли РИМАЛ ўқувчилари Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси томонидан Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла Орипов таваллудига бағишлаб ташкил этилган "Мен нечун севаман Ўзбекистонни" деб номланган адабий бадиий тадбирда иштирок этишди.
Тадбирда кўплаб олимлар, шоирлар, Халқ усталари меҳмон бўлиб, уларни лицейнинг Ж. Каримов раҳбарлигидаги Халқ чолғулари оркестри турли хил асарлар, мусиқа садолари остида кутиб олишди. Тадбирни шоирнинг қаламига мансуб Ўзбекистон Давлат мадҳияси билан С.Абдумаликова раҳбарлигидаги хор жамоаси очиб берди. Атоқли шоирларимиз Сирожиддин Саййид, Усмон Азим, Анвар Обиджон ва бошқалар Абдулла Ориповнинг ёрқин хотираларини бирма бир ёдга олишди шеърларидан парчалар келтиришди. Лицейнинг З.Раҳматуллаева раҳбарлигидаги "Мерос" ансамбли кечага янада файз киритди. Омар Ясмина ижросидаги "Мустахзод" қўшиғи барча меҳмонларга юқори кайфият улашди.
Тадбирдаги фаол иштироки учун В.Успенский номли РИМАЛ Ўзбекистон маданият вазирлиги томонидан "Фаҳрий ёрлиқ" билан тақдирланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги