Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қашқадарёда «Ўзбекистон баҳори» ижодий фестивали ўтказилади

2018-03-29 | Маданият

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, Республика ёш ижодкорлар кенгаши ташаббуси билан Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида ижодий фестиваль бўлиб ўтади.

Унда ёшлар шеърият, наср, драматургия, публицистика, бадиий таржима ва тасвирий санъат йўналишларида иштирок этиши мумкин. Унинг якунига кўра, ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланади. Шунингдек, фаол ижодкорлар йил якунида бўлиб ўтадиган “Тошкент илҳомлари” ҳисобот фестивалида иштирок этиш учун “олтин чипталар” (Golden tickets)га ҳам эга бўлади. 

Ариза ва ижодий ишлар Ёшлар иттифоқининг ҳудудий кенгашларида 1 апрелга қадар қабул қилинади. 

Апрел ойининг биринчи ўн кунлигида кўриб чиқилган ариза ва мурожаатлардан сўнг фестиваль бошланади. Ундаги ижодий ишлар китоб шаклида чоп этилиши режалаштирилмоқда.

Манба: ЎзА

Поделиться