Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
2018 йилда Қозоғистонда “Ўзбекистон йили”ни ўтказиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси имзоланди
2018-03-16 | Маданият
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик жадал ривожланмоқда.
2018 йилнинг 14 март куни Остона шаҳрида Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 17-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ва Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири Аристанбек Мухамедиулы “2018 йилда Қозоғистонда “Ўзбекистон йили”ни ўтказиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси”ни имзоладилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги