Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Округ сайлов комиссиялари таркибига номзодлар тавсия этилди

22.09.2016СайловМанба: Марказий сайлов комиссияси
20-21 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг сессиялари бўлиб, уларда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон-Польша маслаҳатлашувларига доир

22.09.2016СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
2016 йилнинг 19-21 сентябрь кунлари Варшава шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари шартнома-ҳуқуқ хизматлари ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Қозоғистон делегацияси билан учрашув

22.09.2016СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
2016 йилнинг 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Галимжан Койшибаев бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси ва етакчи оммавий ахборот воситалари ўртасида битимлар имзоланди

21.09.2016СайловМанба: ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Жаҳон” ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, “Uzreport” ахборот агентлиги ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини ёритиш тўғрисида икки томонлама битимлар имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, Республика Бош вазири Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида бўлди

20.09.2016СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, Республика Бош вазири Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида бўлиб, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, аҳоли мавзелари, кўп қаватли уй-жойлар ва ижтимоий соҳа объектларини кузги-қишки мавсумга тайёрлаш ишларининг ҳолати билан бевосита танишди.

Сиёсий партиялар сайловда иштирок этиш учун ҳужжатлар тақдим қилди

20.09.2016СайловМанба: ЎзА
2016 йил 20 сентябрь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун зарур ҳужжатларни тақдим этди.

БМТ Бош Ассамблеяси Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

19.09.2016СиёсатМанба: ЎзА
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 71-сессияси мажлиси Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни ёд этиш маросими билан бошланди. Ушбу нуфузли анжуман иштирокчилари – БМТ вакиллари, 193 мамлакат делегатлари, давлат раҳбарлари, сиёсатчилар, дипломатлар ва бошқалар Президент Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги нутқи

08.09.2016СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси тўғрисида ахборот

08.09.2016СиёсатМанба: ЎзА
2016 йил 8 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, таклиф этилган Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, бошқа ташкилотларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

ИҲТ Бош котибининг бўлажак ташрифига доир

08.09.2016СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
2016 йилнинг 8 сентябрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд бин Амин Мадани Тошкент шаҳрига ташриф билан келади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қўшма йиғилиши тўғрисида ахборот

08.09.2016СиёсатМанба: «Халқ сўзи»
2016 йил 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг таклифига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов

03.09.2016Сиёсат
Ватанимиз, бутун ўзбек халқи ўта оғир жудоликка учради. Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов шу йил 2 сентябрь куни оғир касалликдан сўнг вафот этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахбороти

02.09.2016Сиёсат

Ўзбекистон-Россия маслаҳатлашувларига доир

01.09.2016СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
2016 йилнинг 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармаси делегацияси Москва шаҳрида Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик департаменти директори ўринбосари Андрей Фролов бошчилигида делегация билан учрашди.

Самимий қутловлар

01.09.2016СиёсатМанба: ЎзА
Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат арбоблари, ишбилармон ва академик доиралар вакилларидан самимий қутловлар келиб турибди. Уларда Давлатимиз раҳбарига бахт-саодат ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-омонлик, доимий равнақ ҳамда фаровонлик каби эзгу истаклар изҳор этилган.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги

31.08.2016СиёсатМанба: ЎзА

Қирғизистон элчихонасига ташриф

29.08.2016СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
2016 йилнинг 29 август куни Тошкент шаҳридаги Қирғизистон Республикаси Элчихонасида 27-август куни Москва шаҳридаги ёнғин ва Бишкек-Ўш автомобил йўлида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида қурбон бўлган Қирғизистон фуқаролари хотирасига мамлакатда эълон қилинган мотам куни муносабати билан очилган Ҳамдардлик китобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан қайд киритилди.

Швеция элчиси билан учрашув

29.08.2016СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
2016 йилнинг 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Швеция Қироллигининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Стокгольм шаҳрида) Ингрид Терсманни қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот

25.08.2016СиёсатМанба: ЎзА
2016 йил 24 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси очилди. Мажлисда Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, бошқа ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.