Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Швеция элчиси билан учрашув
2016-08-29 | Сиёсат
2016 йилнинг 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Швеция Қироллигининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Стокгольм шаҳрида) Ингрид Терсманни қабул қилди.
Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-Швеция кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди, сиёсий, савдо-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги, шунингдек «Ўзбекистон-Европа Иттифоқи» шаклидаги икки томонлама муносабатларнинг босқичма-босқич ривожланиши истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги