Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсий партиялар сайловда иштирок этиш учун ҳужжатлар тақдим қилди

2016-09-20 | Сайлов

2016 йил 20 сентябрь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун зарур ҳужжатларни тақдим этди.

Шу муносабат билан Марказий сайлов комиссиясида комиссия аъзолари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида тадбир ташкил этилди. Унда Президент сайлови демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятининг муҳим белгиси, халқнинг хоҳиш-иродаси эркин ифодаланиши, жамият ва давлат ишларини бошқаришда фуқаролар иштирокининг асосий шакли ҳисобланиши таъкидланди. 

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқига сиёсий партиялар эгадир. 

Бунда сиёсий партия сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида олти ой олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган тақдирдагина Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиши мумкин. 

Мазкур қонуннинг 24¹-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун сиёсий партия сайловга камида етмиш кун қолганида Марказий сайлов комиссиясига сайловда иштирок этиш тўғрисида партия раҳбари томонидан имзоланган ариза, Адлия вазирлигининг сиёсий партия рўйхатга олинганлиги кўрсатилган маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзод тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши лозим. 

Марказий сайлов комиссияси сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана қайд этилган маълумотномани берди. 

Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар асосида беш кунлик муддат ичида сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишига ижозат бериш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилади. 

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, сайловда иштирок этувчи партияларнинг рўйхати аризалар келиб тушиш навбатига қараб марказий матбуотда эълон қилинади. 

Манба: ЎзА

Поделиться