Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қозоғистон делегацияси билан учрашув
2016-09-22 | Сиёсат
2016 йилнинг 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Галимжан Койшибаев бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Мунтазам равишда ўтказиладиган сиёсий мулоқот Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигини фаол ривожланишига имкон бериши таъкидланди. Шу нуқтаий назардан жорий йилнинг апрель ва июнь ойларида Тошкент шаҳрида ҳамда сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашув ва музокараларнинг якунлари муҳим аҳамият касб этади.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликнинг айрим амалий масалалари кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги