Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Россия маслаҳатлашувларига доир

2016-09-01 | Сиёсат

2016 йилнинг 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармаси делегацияси Москва шаҳрида Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик департаменти директори ўринбосари Андрей Фролов бошчилигида делегация билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги 2016-2017 йиллар учун мўлжалланган Ҳамкорлик дастурининг тегишли қоидаларини амалга ошириш доирасида консуллик соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, бир томон фуқароларининг иккинчи томон ҳудудидаги ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг, фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдамнинг амалий жабҳалари, амалдаги Ўзбекистон-Россия шартномаларининг бажарилиши муҳокама қилинди.

Маслаҳатлашувлар давомида томонларни қизиқтирган Ўзбекистон ва Россия қонунчилигида кучга кирган ўзгаришлар юзасидан ҳам маълумот алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться