Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон-Польша маслаҳатлашувларига доир
2016-09-22 | Сиёсат
2016 йилнинг 19-21 сентябрь кунлари Варшава шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари шартнома-ҳуқуқ хизматлари ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.
Польша делегациясига Ташқи ишлар вазирлиги Шартнома-ҳуқуқ департаменти директори Анджей Миштал бошчилик қилди.
Маслаҳатлашувларда имзоланган икки томонлама ҳужжатлар инвентаризация қилинди, Ўзбекистон-Польша ҳужжатлари лойиҳалари устида олиб борилаётган иш жараёни кўриб чиқилди ҳамда ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосини ривожлантириш ва кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Музокаралар чоғида ТИВ вакиллари халқаро шартномалар бўйича қонун ижодкорлиги ва уларни бажаришни тартибга солувчи икки томон қонунчилиги ҳақида маълумот алмашдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги