Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қўшма йиғилиши тўғрисида ахборот
2016-09-08 | Сиёсат
2016 йил 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг таклифига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қўшма мажлисини 2016 йил 8 сентябрь куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қўшма қарор қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қўшма мажлиси кун тартибига "Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча юклаш тўғрисида" масала киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг ахборот хизматлари.
Манба: «Халқ сўзи»