Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчиси ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди

2018-03-12 | Сиёсат

2018 йилнинг 12 март куни Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Саидикрам Ниязходжаев Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғалимжан Қойшибаевга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Тегишли маросимдан сўнг Элчи ташқи ишлар вазири Қайрат Абдирахманов томонидан қабул қилинди. Вазир С.Ниязходжаевни юқори лавозимга тайинлангани муносабати билан табриклади ва муваффақиятлар тилади.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться