Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди

2018-03-13 | Жамият

2018 йил 10 март куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва GIZ нинг “Марказий Осиё мамлакатларида ҳуқуқий давлатчиликни ривожлантириш” дастури ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

2018 йил 10 март куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва GIZ нинг “Марказий Осиё мамлакатларида ҳуқуқий давлатчиликни ривожлантириш” дастури ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Меморандум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги номидан  – Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари Н.Жўраев, GIZ дастури номидан – Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ваколатхонаси раҳбари Йорг Пуделка томонидан имзоланди

Ушбу Меморандумга мувофиқ, ҳамкорликнинг асосий вазифаларига миллий мутахассисларнинг умумий маъмурий ҳуқуқ, хусусан, давлат бошқаруви маъмурий тартиб-таомиллар институти, маъмурий судлов соҳаларида  малакасини оширишга мақсадли кўмак бериш киради.

Шунингдек, ушбу Меморандум қоидаларини амалда бажариш мақсадида тарафлар 2018 йилга мўлжалланган Чора-тадбирлар дастурини имзоладилар ва унда қуйидаги каби тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади:

- Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунининг мазмун ва моҳиятини тушунтириш бўйича қўлланмалар ишлаб чиқиш, шунингдек ушбу йўналишда тадбирларни ўтказиш;

- ҳудудларда аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш марказларини яратиш ва халқаро стандартлар бўйича кадрлар тайёрлаш орқали давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш;

- “Медиация тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнига халқаро экспертларни жалб қилиш.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться