Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Туркия билан меҳнат миграцияси бўйича халқаро ҳамкорликни бошлади

2018-03-13 | Сиёсат

2018 йилнинг 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги биносида Агентлик ва Туркиянинг “Тayga grup” компанияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Туркия Республикасида иш билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида Келишув имзоланди. Уни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи Р.Ибрагимов ва “Тayga grup” компаниясининг ваколатли вакили Маҳмуд Ёвуз Қалқон имзоладилар.

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи Р.Ибрагимовнинг таъкидлашича, Агентлик шу пайтгача ташкилий ишга ёллаш соҳасида Россия, Корея, Япония ва Польша билан ҳамкорлик қилар эди. Айни кунларда Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Шунингдек, Германия, Қозоғистон ва Уммон султонлиги билан музокаралар олиб борилмоқда. Бугун Туркия билан ҳам ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик бошланди.

Маълумки, «Tayga grup» 2006 йилдан буён Туркиянинг Анталия, Истанбул, Измир, Муғла, Денгизли ва Ғозиантеп шаҳарларида меҳмонхона бизнеси соҳасида фаолият юритиб келади. Шунингдек, мазкур компания хорижликларга ишлаш учун рухсатнома ва вақтинча турар-жойни расмийлаштиришда кўмаклашиш ҳамда хориждан келган талабаларга талабаларга малака ошириш билан боғлиқ масалаларда ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади.

“Тayga grup” компанияси вакили Маҳмуд Ёвуз Қалқон маълумотига кўра, Туркиядаги меҳмонхоналарда хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларига катта эҳтиёж бор. Компания билан ҳамкорлик қилувчи иш берувчилар рус ва инглиз тилларини биладиган ходимларни талаб қилишади. Сайёҳлик соҳаси мавсумий бўлганлиги учун ходимлар билан бир йилгача бўлган муддатга меҳнат шартномаси имзоланади.

Яқин кунлар ичида Туркияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни истайдиган фуқароларни танлаб олиш жараёни бошланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться