Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Малайзия Элчиси билан учрашув

2018-08-17 | Сиёсат

2018 йилнинг 16 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Малайзиянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Ҳенди Ассан билан учрашди.

Вазир Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт ва бошқа соҳаларда ривожланиш учун улкан салоҳиятларга эга Ўзбекистон – Малайзия муносабатларининг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.

Учрашувда сиёсий маслаҳатлашувлар, Қўшма савдо қўмитаси йиғилиши ҳамда ишбилармон доираларнинг бизнес-форумини ўтказиш муддатлари борасидаги таклифлар кўриб чиқилди.

Учрашув давомида таъкидланганидек, туризм соҳаси маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштиришнинг муҳим қисми ҳисобланади. Шу нуқтайи назардан Элчи малайзиялик туристлар учун визасиз тартиб жорий қилиш бўйича Ўзбекистон томонининг қарори унинг мамлакатида мамнуният билан қабул қилинганини қайд этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться