Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
FITUR халқаро сайёҳлик кўргазмасининг якуний ҳисоботи
2018-01-29 | Туризм
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси шу йилнинг 16-20 январь кунлари Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтган FITUR халқаро сайёҳлик кўргазмасида иштирок этди.
Ўзбекистон делегацияси таркиби Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарияти ва ходимлари, Хоразм вилоятининг туризм масаласи бўйича ўринбосари, Хазорасп туманининг ҳокими, Хива ва Самарқанд шаҳарларининг ҳокими ва Ўзбекистон сайёҳлик компаниялари: Travel Ornament, Culture de Monde, Dolores Travel Services, El Mundo Tour и Karavan Travel дан иборат.
Ушбу кўргазма доирасида ўзбек ва хорижий сайёҳлик компаниялари ўртасида 300 дан ортиқ икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди ва 2018 йилда Испаниядан Ўзбекистонга 4000 дан зиёд сайёҳларни жўнатиш бўйича келишувга эришилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги