Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳамкорликдаги ўзбек-япон кино лойиҳаси бошланди

2018-02-15 | Туризм

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати аввал хабар берганидек, ўтган йилнинг октябр ойида таниқли япон кинорежиссиёри Киёши Куросава барча воқеалари Ўзбекистонда содир бўладиган филм учун сценарий яратиш мақсадида юртимизнинг бир неча шаҳарларига ташриф буюрган эди.

Киёши Куросава мустақил кинорежиссиор, драматург, актёр, ёзувчи, кино танқидчи бўлиб, 40 дан ортиқ филмларнинг муаллифи, Канн кинофестивальи ва Осиё кино академиясининг бир неча мукофотлари совриндори ҳисобланади.

Ушбу лойиҳа мамлакатимизни Япония кино мухлислари орасида тарғиб этишга йўналтирилган бўлиб, Япония фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ жорий йилнинг 10 февралдан бошлаб виза режимининг бекор қилиниши бошқа япон киностудияларига ўзбек ҳамкасблари билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятини яратиб беради.

Жорий йилнинг 12 февраль куни Тошкент шаҳрига тасвирга олиш жойларини ва актёрларни танлаб олиш учун ҳамкорликдаги ўзбек-япон кино лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Япония ижодий гуруҳ вакиллари операторлар ва режиссиор ассистентлари ташриф буюрганини айнан Фармоннинг меваси сифатида баҳолаш мумкин.

Ташриф давомида Япониялик меҳмонлар «Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори Ф.Зокиров билан учрашув ўтказди ва келгусидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

Эслатиб ўтамиз, ҳамкорлик ҳақидаги келишувга 2017 йил сентябр ойида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А. Абдухакимовнинг Японияда бўлиб ўтган «JATA EXPO-2017​» халқаро сайёҳлик кўргазмасидаги иштироки пайтида эришилган эди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться