Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухоро делегацияси Истамбулда

2018-01-29 | Туризм

Бухоро делегациясининг Туркиянинг Истамбул шаҳрида ўтаётган Халқаро туристик кўргазмасидаги иштироки самарали бўлмоқда.

Хусусан, вилоятдан ушбу тадбирда қатнашаётган «Ark Travel​» туристик компанияси Туркиянинг 10 дан ортиқ туристик агентликлари билан музокаралар ўтказди.

Бухоро вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.Шахриёров ва Бухоро шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича 1-ўринбосари Б.Махсудовлар 26-27 январь кунлари Бурса шаҳар мэр ўринбосари Юнус Фотих, «BOSFOR» Туркия янгиликлари газетаси бош редактори Талха Балик, «HRT Media group​» компанияси раҳбари Ферид Шахин, Ҳиндистон «INDIAN HOLIDAY PVT.LTD​» компанияси бош мудири Убаид-ур-Рехман, «OI magine» film productions компанияси директори Курсат Кизбазлар билан учрашувлари бўлиб ўтди.

Барча музокараларда Бухоронинг туристик салоҳиятини Туркия шунингдек, дунёнинг бошқа давлатларда намойиш этиш, туристлар оқимини кўпайтириш, инвестициялар ва янги хизмат турларини вилоятга кенг жалб қилиш, ҳамда Ўзбекистондан саёҳатчиларни Туркия ва Европа мамлакатларига олиб чиқиш масалаларида келишувларга эришилди.

Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Поделиться