Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Олмаота шаҳрида Қўшма демаркация комиссиясида Ўзбекистон ва Қозоғистон Ҳукуматлари делегацияларининг йиғилиши бўлиб ўтди
2020-02-24 | Сиёсат
2020 йилнинг 17-21 февраль кунлари Олмаота шаҳрида Қўшма демаркация комиссиясида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукуматлари делегацияларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикасининг Навоий вилояти ва Қозоғистон Республикасининг Қизил Ўрда ва Туркистон вилоятлари чегаралари туташган участкада давлатлараро чегарани демаркация қилишнинг якуний ҳужжатлари лойиҳалари тайёрланди.
Комиссия 2020 йил учун Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилишнинг якуний ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш бўйича тадбирлар режасини тасдиқлади.
Музокаралар конструктив ва дўстона руҳда ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги