Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япония Элчиси билан учрашув

2020-02-21 | Сиёсат

2020 йилнинг 20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Япония Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ёшинори Фужияма билан учрашди.

Суҳбат чоғида Афғонистон йўналишидаги икки мамлакат ҳамкорлигини кенгайтириш, хусусан, тинч музокаралар жараёнини бошлаш бўйича саъй-ҳаракатлар, шунингдек, Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклашга қаратилган иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Афғонистондаги ҳозирги вазият, можарони ҳал қилиш ва ушбу мамлакатда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш бўйича халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Суҳбат чоғида Элчи бутун дунё сивилизацияси учун катта тарихий ва маданий аҳамиятга эга бўлган Ўзбекистон ҳудудидаги Будда меъморчилигининг ажойиб археологик дурдонларига ташриф буюрадиган Япония туристлари сони сезиларли даражада кўпайишига ишонч билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться