Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Эълонлар

Оммавий ахборот воситалари вакиллари диққатига!

Оммавий ахборот воситалари вакиллари диққатига!

05.01.2017ЭълонларМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

2017 йилнинг 6 январь куни соат 15:00 да Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Тошкент шаҳрида ота-она ҳамда болаларнинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини янада кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани ўтказилади. 

Диққат, ёнғин хавфсизлиги кунлари!

Диққат, ёнғин хавфсизлиги кунлари!

10.11.2016ЭълонларМанба: ЎзА

Ҳурматли ҳамюртлар! Маълумки, қиш фаслида фуқароларнинг иситиш мосламаларига бўлган эҳтиёжи бирмунча кўпаяди. Бу ёнғин хавфи ортишига сабаб бўлади. 

Солиқ тўловчи юридик ва жисмоний шахслар диққатига!

Солиқ тўловчи юридик ва жисмоний шахслар диққатига!

20.10.2016ЭълонларМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2016 йил 15 октябр - 1 ноябрь кунлари жамоатчилик фикрини ўрганишга қаратилган ижтимоий сўровнома ўтказилмоқда.

Солиқ тўловчи жисмоний шахслар диққатига!

Солиқ тўловчи жисмоний шахслар диққатига!

27.09.2016ЭълонларМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 272- ва 287- моддаларига асосан эгалигида солиқ солинадиган мол-мулки ва ер участкалари бўлган жисмоний шахслар ҳамда деҳқон хўжаликлари жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари тўловчилари ҳисобланади.

ICTWEEK Uzbekistan 2016

ICTWEEK Uzbekistan 2016

06.09.2016ЭълонларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

19-23 сентябрь кунлари Ўзбекистонда муайян форматдаги бир қатор махсус тадбирларни қамраб олган ICTWЕЕК Uzbekistan–2016 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтади.

Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!

Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!

30.08.2016ЭълонларМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йил 29 июлидаги 122-ф-сонли фармойишига кўра, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрами муносабати билан 2016 йил  1 сентябрь куни соат 11:00 дан 18:00 гача пойтахтимиздаги хиёбон ва истироҳат боғларида бўлиб ўтадиган халқ сайили ҳамда байрам тадбирлари режаси тасдиқланди.

 

Тезкор хабар

Тезкор хабар

19.08.2016ЭълонларМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳримизда автомобиль транспорти ҳаракатини тартибга солиш, Тошкент темир йўл вокзали олди  ҳудудларини янада ободонлаштириш, метро вагонларининг айланиш жойида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ушбу кўчада истиқомат қилаётган кўпсонли аҳолининг маданий ҳордиқ чиқаришларига қулай шарт шароитлар яратиш мақсадида Ойбек кўчасининг Нукус ҳамда Туркистон кўчалари кесишуви оралиғидаги қисми ёпилишини маълум қилади.

Ҳудудда янгича ечимда ободонлаштириш ишлари олиб борилиши мўлжалланмоқда.

Йўл ҳаракати иштирокчилари диққатига!

Йўл ҳаракати иштирокчилари диққатига!

16.08.2016ЭълонларМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтимизда Нурафшон ва бошқа кўчаларни узайтириш, кенгайтириш, Муқимий кўчасида йўл ўтказгич қурилиши ҳисобига бунёд этилаётган янги халқа йўл қурилиши жараёнида ушбу кўчалар ва улар билан кесишган баъзи кўчаларда йўлларнинг ёпиб қўйилиши, вақтинча ҳаракатнинг чекланиши туфайли юзага келаётган тирбандликлар, ноқулайликлар учун йўл ҳаракати иштирокчиларидан яна бир бор узр сўрайди.

BestSoft Challenge

BestSoft Challenge

01.08.2016ЭълонларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Республикамиз Олий таълим муассасалари ҳамда ахборот технологияларига ихтисослаштирилган коллеж талабалари ўртасида 2016 йил 16 майдан 26 августга қадар ёш компьютер дастурчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган «BestSoft Challenge-2016» Республика кўрик-танловини ўтказилиши маълум қилинади.

Йўлларда ҳаракат чекланди

Йўлларда ҳаракат чекланди

26.07.2016ЭълонларМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 2016 йилнинг 1 август куни пойтахтимиздаги олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари ўтказилиши муносабати билан соат 06.00 дан то тест синовлари тадбири тугагунига қадар қуйидаги кўчалар бўйлаб барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланишини маълум қилади: