Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Солиқ тўловчи юридик ва жисмоний шахслар диққатига!
2016-10-20
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2016 йил 15 октябр - 1 ноябрь кунлари жамоатчилик фикрини ўрганишга қаратилган ижтимоий сўровнома ўтказилмоқда.
Сўровномада асосий эътибор, давлат солиқ хизмати органларининг асосий фаолият йўналишлари, шу жумладан, сўнги йилларда давлат солиқ хизмати органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг тадбиркорлик субйектлари фаолиятига таъсири, кўрсатилаётган интерактив давлат хизматлари, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, юртимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари учун яратилган шарт-шароитлар шунингдек, респондентларнинг коррупсиянинг олдини олиш борасидаги таклиф-мулоҳазаларини ўрганишга қаратилган. Сўровнома натижалари, Сиз билдирган таклиф ва мулоҳазалар умумлаштирилиб камчиликларни бартараф этиш, фаолиятни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. Шундай экан, Давлат солиқ қўмитасининг my.soliq.uz портали ҳамда www.soliq.uz сайти орқали ўтказилаётган ижтимоий сўровномада фаол иштирок этинг!
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси