Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Солиқ тўловчи жисмоний шахслар диққатига!

2016-09-27

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 272- ва 287- моддаларига асосан эгалигида солиқ солинадиган мол-мулки ва ер участкалари бўлган жисмоний шахслар ҳамда деҳқон хўжаликлари жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари тўловчилари ҳисобланади.

Солиқ даври учун жисмоний шахслар томонидан тўланадиган мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш муддати ҳисобот йилининг 15 октябрига қадар этиб белгиланган.

Ўз вақтида тўланмаган солиқ суммасига ҳар бир кечиктирилган кун учун қонунчиликда белгиланган тартибда пеня ҳисобланиб, қарздорлик Суд тартибида мажбурий ундирувга қаратилади.

Шундай экан мол-мулк ва ер солиқларини 15 октябрдан кечиктирмай тўлашни унутманг!

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться