Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!

2016-08-30

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йил 29 июлидаги 122-ф-сонли фармойишига кўра, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрами муносабати билан 2016 йил  1 сентябрь куни соат 11:00 дан 18:00 гача пойтахтимиздаги хиёбон ва истироҳат боғларида бўлиб ўтадиган халқ сайили ҳамда байрам тадбирлари режаси тасдиқланди.

 

Унга кўра, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида, Абдулла Қодирий, Бобур, Мирзо Улуғбек, Фурқат, Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғларида, Тошкент ҳайвонот боғи, Ўзбекистон Давлат цирки,  Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият маърифат маркази, “Бахт диёр” гузари олди майдонларида, “Локомотив”, “Қуёшча нури” маданият ва истироҳат боғларида алоҳида дастурлар асосида байрам тантаналари ўтказилади.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться