Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Йўл ҳаракати иштирокчилари диққатига!
2016-08-16
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтимизда Нурафшон ва бошқа кўчаларни узайтириш, кенгайтириш, Муқимий кўчасида йўл ўтказгич қурилиши ҳисобига бунёд этилаётган янги халқа йўл қурилиши жараёнида ушбу кўчалар ва улар билан кесишган баъзи кўчаларда йўлларнинг ёпиб қўйилиши, вақтинча ҳаракатнинг чекланиши туфайли юзага келаётган тирбандликлар, ноқулайликлар учун йўл ҳаракати иштирокчиларидан яна бир бор узр сўрайди.
Муқимий кўчасидаги қурилиш ишлари поёнига етказилиб, 22 августдан эътиборан ушбу чекловлар олиб ташланишини маълум қиламиз.
Ўйлаймизки, ҳурматли ҳамшаҳарларимиз йўлларда ҳайдовчи ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, уларга қулайликлар яратиш мақсадида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари жараёнидаги ушбу вақтинчалик ноқулайликларни тўғри тушунадилар.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги