Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Воқеалар

cb158842-895d-a938-7e7d-136b8c42fc2d.jpg

VII Санкт-Петербургдаги халқаро маданият Форуми

15.11.2018

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Россия Федерацияси Маданият вазири Владимир Мединский таклифига биноан 15-17 ноябрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган VII Санкт-Петербург халқаро маданият Форумида иштирок этади.

822ff408-d667-0d4a-33dc-3ee4bbe68ac5.png

Транспорт ва логистика – TransUzbekistan 2018

14.11.2018

Жорий йилнинг 14-16 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “Транспорт ва логистика – TransUzbekistan 2018” ўн бешинчи халқаро кўргазмаси ташкил этилади.

d14b5dd7-51b7-c9a9-4710-a59be4c1fb4b.jpg

Securika Central Asia 2018

14.11.2018

Жорий йилнинг 14-16 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида «Қўриқлаш, хавфсизлик ва ёнғинга қарши ҳимоя – Securika Central Asia 2018» ўнинчи халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. 

b2d08aea-b4f0-68fe-c526-b6cc522b1bdd.jpg

"Made in Uzbekistan" кўргазмаси

14.11.2018

2018 йилнинг 14-16 ноябрь кунлари "Ўзэкспомарказ"да Ўзбекистон иқтисодиёти ютуқларини акс эттирувчи "Made in Uzbekistan" кўргазмаси бўлиб ўтади.

573174df-c6c9-6f88-6e78-81d884832117.jpg

Италия ташқи ишлар вазири ўринбосарининг Ўзбекистонга ташрифи

14.11.2018

2018 йилнинг 14 ноябрь куни Тошкент шаҳрига Италия Республикаси ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари Манлио Ди Стефано бошчилигидаги делегация келади.

21659a20-212e-33bc-14b8-da5187a13115.jpg

Ўзбекистон делегациясининг Францияга ташрифи

10.11.2018

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Париж шаҳрида Биринчи жаҳон уруши якунланганининг 100 йиллигига бағишланган тантанали маросимларда иштирок этади.

cb158842-895d-a938-7e7d-136b8c42fc2d.jpg

Ўзбекистон делегациясининг Москва шаҳрида бўладиган Афғонистон бўйича маслаҳатлашувлардаги иштироки

09.11.2018

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев 2018 йилнинг 9 ноябрь куни Москва форматидаги Афғонистон бўйича маслаҳатлашувларнинг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

b1897824-c195-bc45-f834-c0560864dbba.jpg

Ўзбекистон делегациясининг халқаро конференциядаги иштироки

08.11.2018

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 8 ноябрь куни Европа парламентида "Афғонистон учун биргаликдаги қарашлар" мавзусида бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда иштирок этади.

2f891dde-2182-b29a-6bc6-84684cbc9aab.jpg

Ўзбекистон делегациясининг Германияга ташрифи

07.11.2018

2018 йилнинг 7-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Германия Федератив Республикасига ташриф буюради.

2ec8020f-731c-1531-104e-c712c8626e23.png

Ўзбекистонда илк бор Нақшбандия туристик фестивали

07.11.2018

Мамлакатимизнинг Малайзиядаги Элчихонаси кўмагида 2018 йилнинг 7-12 ноябрь кунлари Ўзбекистонда «Нақшбандия туристик фестивали» бўлиб ўтади. Тадбир Малайзиянинг “World Sufi Center”​ Жаҳон суфийлар маркази томонидан ташкиллаштирилмоқда.