Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
VII Санкт-Петербургдаги халқаро маданият Форуми
2018-11-15
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Россия Федерацияси Маданият вазири Владимир Мединский таклифига биноан 15-17 ноябрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган VII Санкт-Петербург халқаро маданият Форумида иштирок этади.
Ушбу Форум 2012 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда. Таъкидлаш жоизки, бу каби маданий форумлар соҳа мутахассислари учун халқаро миқёсда тажриба алмашиш майдони бўлиб хизмат қилади.
Санкт- Петербург халқаро маданий форумининг асосий мақсадларидан бири бу:
Маданият инсоният мероси сифатида ривожлантирилишига қаратилган миллий, давлатлараро, глобал дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни халқаро майдонда амалга оширишдир. Жаҳон ва маҳаллий миқиёсида маданиятнинг миллий қадриятларни сақлаб қолган ҳолда, замонавий жамиятни ривожлантиришда янги самарали механизмларни яратиш ва самарадорлигини таъминлашдир.
Маданият саноатини жорий этиш, яъни маданият ўзини-ўзи ижтимоий муҳитини яратишда ва уни ривожлантиришда ҳамда ўзини бошқаришда самарадорлигини оширишдир.
Маданият вазири бу Форумда маданият ва санъат соҳасида стратегик аҳамиятга эга учрашувлар ва келишувларни амалга оширишни кўзда тутган. Албатта ривожланаётган давлатимизга янги тажриба, ҳамкорлик шартномалари ва дўстона келишувлар зарурдир.
Форум ташкилотчилари: Россия Федерацияси ҳукумати, Маданият вазирлиги, Санкт-Петербург ҳукумати.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги