Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Италия ташқи ишлар вазири ўринбосарининг Ўзбекистонга ташрифи
2018-11-14
2018 йилнинг 14 ноябрь куни Тошкент шаҳрига Италия Республикаси ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари Манлио Ди Стефано бошчилигидаги делегация келади.
Ташриф дастуридан ташқи ишлар, ташқи савдо вазирликлари, инвестиция, туризмни ривожлантириш давлат қўмиталарида учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.
Италия делегацияси вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундида ҳам иштирок этади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги