Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Воқеалар

859d7d0b-a1cd-9c32-fa7a-3ae6be11974b.png

ТТДҲК Бош котибининг Ўзбекистонга ташрифи

03.10.2019

2019 йилнинг 3-6 октябрь кунлари Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг Бош котиби Боғдод Амреев Ўзбекистонга ташриф буюради.

819422f3-9e4e-456a-d2bc-aa681c7a808c.jpg

«Tashkent Book Fest» халқаро китоб-кўргазма ярмаркаси

02.10.2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда "Tashkent Book Fest" халқаро китоб кўргазмасини ташкил этмоқда.

72c619d1-9da1-e844-fe5c-4bfd87cf7b2e.png

«ICTWEEK Uzbekistan 2019»

24.09.2019

«ICTWEEK Uzbekistan 2019» ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги — ахборот технологиялари соҳасида 2004 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинаётган йирик ва муҳим тадбир. Ҳафталик Саммит, Форум, Кўргазма, матбуот анжуманлари, тақдимотлар, акциялар, мукофотлаш ва бошқа кўплаб тадбирларни ўз ичига олади.

d5ff779e-2dc3-113f-f430-193844069859.jpg

Ўзбекистон делегациясининг АҚШга ташрифи

21.09.2019

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2019 йилнинг 21-29 сентябрь кунлари АҚШга ташриф буюради ва БМТ Бош Ассамблеясининг 74-сессиясида, жумладан Эътиқод эркинлигини ҳимоя қилиш Глобал чақируви тақдимотига бағишланган юқори даражадаги тадбирда, Иқлим таъсирлари бўйича БМТ Саммитида, “Марказий Осиё - АҚШ” (“C5+1”) шаклида ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашининг (ОҲИЧК) вазирлар учрашувларида иштирок этади ҳамда Нью Йорк шаҳрида хорижий мамлакатлар делегациялари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

9d2ff436-47d2-46fe-e2d6-5c67969f5882.jpg

Ўзбекистон-Иордания сиёсий маслаҳатлашувлари тўғрисида

17.09.2019

2019 йилнинг 17 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги делегациялари ўртасида вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади.

d5c1759e-8624-cfa8-dd97-5e67909c82fa.jpg

Ўзбекистон делегациясининг Мисрга ташрифи

15.09.2019

2019 йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация Миср Араб Республикасига ташриф буюради.

c90fa708-e706-13ad-2d45-5ccd7d864784.jpg

Наманган Халқаро тиббиёт ва фармацевтика форумига тараддуд кўрмоқда

13.09.2019

2019 йил 13-14 сентябрь кунлари Наманган вилоятида яна бир йирик анжуман - “XXI асрда тиббиёт ва фармацевтикани ривожлантиришда инвестиция ва инновацияларнинг роли" мавзуидаги Халқаро тиббиёт ва фармацевтика форуми ўтказилади.

c5f40ab8-e2c1-1b2a-78f2-2c6cfbbc06a9.jpg

Халқаро муҳандислик ва машинасозлик ускуналари кўргазмаси

11.09.2019

2019 йил 11-13 сентябрь Ёшлар саройида Хитойнинг "Халқаро муҳандислик ва машинасозлик ускуналари кўргазмаси" бўлиб ўтади.

a60faa54-4182-970b-6d6f-4c8b28892d97.png

I халқаро ҳунармандлар фестивали

10.09.2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги 3991-сонли қарорига асосан 10-15 сентябрь кунлари Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида биринчи халқаро ҳунармандлар фестивали бўлиб ўтади. Фестиваль ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилиши белгиланган. Фестивалга кўп давлатлардан турли йўналишлар бўйича ҳунармандлар ташриф буюрадилар.

22c3ec84-0be1-5879-f328-ad2fbcbcc18f.jpg

Мустақиллик куни

01.09.2019

Ўзбекистон Республикасининг асосий миллий байрами - Мустақиллик кунидир. Ушбу байрам 1 сентябрь куни маросимли ва ранг-баранг шаклда нишонланади. Миллий байрам дўстлик, хайрия ва ҳар томонлама ҳурматга таянган ўзбек халқининг барча орзуларини намоён этадиган байрамдир.