Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

I халқаро ҳунармандлар фестивали

2019-09-10

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги 3991-сонли қарорига асосан 10-15 сентябрь кунлари Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида биринчи халқаро ҳунармандлар фестивали бўлиб ўтади. Фестиваль ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилиши белгиланган. Фестивалга кўп давлатлардан турли йўналишлар бўйича ҳунармандлар ташриф буюрадилар.

Фестивал бўлиб ўтадиган ҳудуд:

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳридаги “Худоёрхона” ўрдаси ва унга туташган истироҳат боғи

Ўтказиладиган сана: 2019 йил 10-15 сентябрь

Фестиваль бўлиб ўтишига маъсул ташкилотлар:

  • Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси

  • Савдо-саноат палатаси

  • Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

  • Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат солиқ қўмитаси

  • Фарғона вилояти Ҳокимлиги

  • Ўзбекистон Республикаси Бадиий Академияси

  • Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси.

Фестивал ҳақида қисқача:

Фестивалда 1000 дан ортиқ ҳунармандлар иштирок етади, фестиваль рамзи туширилган чодирларда иштирок этадиган барча ҳунармандлар миллий либосларда қатнашадилар. Фестивалда 60 дан ортиқ мамлакатлардан турли йўналишларда машҳур ва тажрибали чет эллик ҳунармандлар, 1600 га яқин маҳаллий ҳунармандлар иштирок этадилар. Шу билан бирга, фестивалда маҳаллий ҳунармандларнинг севимли ва халқаро миқиёсда эътироф этилган асарлари намойиш этилади.

Фестиваль бўлиб ўтадиган марказий истироҳат боғида ва “Худоёрхон” ўрдасида турли кўринишда ташкилий ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган. Мисол учун, каштачилар шаҳарчаси, ўймакорлар шаҳарчаси, мисгарлар шаҳарчаси, зардўзлар шаҳарчаси ва бошқа ҳунармандчилик йўналишлари бўйича ҳудудлар ажратилиши кўзда тутилган. Кўргазмада ҳунармандлар томонидан маҳорат дарслари ўтказилади. Кўргазмада фольклор-этнографик шоулар ва театр томошалари намойиш этилиши кўзда тутилган.Ҳунармандларга фестиваль рамзи туширилган қўлқоп, фертуклар, салфеткалар ва қалпоқлар тақдим этилади.

 

Тадбирнинг мақсад ва вазифалари:

  • Ҳунармандчиликни ривожлантиришга кўмаклашиш;

  • Ҳунармандларга ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ёрдам бериш, ташқи ва ички бозорларда сотишга кўмаклашиш;

  • Халқаро фестиваллар уюштириб ҳунармандчилик ва туризмни ривожлантириш;

  • Фестивал бўлиб ўтишига шарт-шароит яратиш (овқатланиш жойлари, меҳмонхона ва ётоқхоналар қуриш, автомашиналар тўхташ жойлари ва бошқалар). Шунингдек, янги корхоналар, янги иш жойлари яратиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга ошириб, Қўқон шаҳрининг инфротузилмасини ривожлантириш ва яхшилаш кўзда тутилган. Фестиваль томошабинларга миллий аньаналарни сақлаб қолинишини намойиш этибгина қолмай, фольклор ва миллий чолғу ансамблларининг чиқишлари орқали миллий маданиятимиз. Маънавиятимизни тарғиб этишга омил бўлади. Ҳар бир вилоят ва қўшни давлатлардан кўргазма гуруҳлари аньанавий тарзда фестивал майдонларида намойиш етилади.

  • Фестивалда ўтказиладиган маҳорат дарслари ҳунармандлар ўртасида тажриба алмашиш учун хизмат қилади.

 

Аниқ мақсадлар қуйидагилардан иборат:

  • Миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш ва ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш;

  • ҳунармандчилик маҳсулотларини миллий ва халқаро даражада тарғиб қилиш;

  • маҳаллий ва халқаро экспертлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик, фикр алмашиш ва тажриба алмашиш учун платформалар яратиш;

  • Аньанавий ҳунармандчилик йўналишидаги маҳаллий жамоалар, аёллар ва ёшлар учун даромад имкониятларини таьминлаш;

  • Ҳудудда ички ва ташқи туризмни ривожлантиришга кўмаклашиш;

  • Маҳаллий ахоли орасида тадбир ва конкурслар ўтказиб ёшларни ҳунармандчиликка қизиқишини орттириш;

Халқаро ҳамкорлик ва ҳунармандларга платформа яратиш.

 

Тавсиф:

  • Фестивалда қуйидаги компонентлар бўйича турли тадбирлар ўтказилади:

  • Фестивал миқёсидаги фольклор ансамбллари ва гуруҳларининг чиқишлари ёшларга миллий қадриятларнинг устуворлигини сингдиришга ёрдам беради. Фестиваль давомида оммавий ахборот воситаларида ушбу тадбирни кенг қамровли ёритилишига бағишланган кўплаб турли хил гала-маросимлар ўтказилади.

  • Илмий ёндошув:

Фестивалда доирасида “Ҳунармандчиликнинг долзарб муаммолари” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилади.Конференция бир кун давом етади. Сўзга чиқувчилар сони 5-6 кишилардан иборат.Семинарни ўтказиш ва ташкиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Фанлар Акадкмиясига топширилган.

Маданий компонент:

Фестивалда Ўзбекистон ва хориждаги таниқли дизайнерлар томонидан яратилган миллий либослар дефилеси ўтказилади. Фестивалнинг очилиш куни ва фестивалнинг якуний қисмида гала-концерт бўлиб ўтади. Концерт Худоёрхон резидентциясининг кириш қисмида махсус қурилган сахнада бўлиб ўтади.Саҳна дизайни модулли лед панеллар, катта чодир, атлас ленталар ва бошқалардан ташкил топган.

Ижтимоий компонент: Фестиваль давомида аньанавий кураш, чавандозлик намойишлари, қўғирчоқбозлар, ҳунармандлар ярмаркаси, ўзбек аньанавий мусиқа ва рақс концерти ва палов тайёрлаш танлови ўтказилиши кўзда тутилган.

Медиа компонент: маданий меросга бағишланган нашрлар турли хил миллий ва халқаро оммавий ахборот воситаларида намойиш этилади.

Конференция материаллари хорижий нашрларда чоп этилади. Оммавий ахборот кампанияси томонидан тасдиқланган медиа-режага мувофиқ фестиваль оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилади.

Таржимонлик фаолияти: хорижлик мехмонларга таржимонлик қилиш учун олий ўқув юртлари талабалари сафидан волонтерлар гуруҳи ташкил этилади.

Жамоат тартиби: фестиваль ўтказиладиган кунларда ичимликлар ва енгил газаклар сотилиши ташкил етилади. Шунингдек, фестиваль кунлари миллий таомлар танловлари ўтказилади. Патир ва сомса тайёрланадиган тандирлар ўрнатилади. Пиширилган таомлар фестиваль рамзи акс этган кичик байроқчалар билан безатилади.

handicrafters.uz

Поделиться