Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Наманган Халқаро тиббиёт ва фармацевтика форумига тараддуд кўрмоқда

2019-09-13

2019 йил 13-14 сентябрь кунлари Наманган вилоятида яна бир йирик анжуман - “XXI асрда тиббиёт ва фармацевтикани ривожлантиришда инвестиция ва инновацияларнинг роли" мавзуидаги Халқаро тиббиёт ва фармацевтика форуми ўтказилади.

Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилаётган халқаро форумда вилоят тиббиёти ва фармацевтика саноатининг салоҳияти намоён этилади ҳамда ишлаб чиқарувчиларнинг кўргазмаси ташкил қилинади.

Форумда жаҳоннинг 30 дан ортиқ давлатидан, хусусан Россия, Туркия, Жанубий Корея, Япония, Уммон, Германия, Буюк Британия, Франция, Италия, Ҳиндистон, Миср, Исроил, Сингапур, Малайзия, Озарбайжон, Қозоғистон, Беларусь, Болгария, Саудия Арабистони, Туркманистон ва Украинадан 150 нафар хорижий компаниялар вакиллари ва тиббиёт соҳасининг этук олимлари қатнашади.

- Ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, истиқболли бизнес режалари бўйича вилоятимизга инвестиция киритиш, янгидан-янги инновацияларни амалиётга татбиқ этиш, тиббиётда замонавий технологияларни қўллаш, фармацевтика саноатини тараққий эттириш форумнинг бош мақсадидир, - дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Олий Мажлис Сенати аъзоси Солижон Мўминов.

2019 йил 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Наманганда “XXI асрда тиббиёт ва фармацевтикани ривожлантиришда инвестиция ва инновацияларнинг роли" мавзуидаги Халқаро тиббиёт ва фармацевтика форумини ўтказиш бўйича 721-Ф-сонли Фармойиши қабул қилинди.

Форумнинг тантанали очилиш маросими 13 сентябрь куни эрталаб Тўрақўрғон шаҳридаги янги реконструкция қилинган Маданият саройида бўлиб ўтади. Форум очилишида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадмонов ҳамда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров нутқ сўзлайди. Қатор давлатларнинг таниқли олимлари, сармоядорлари ва мутахассислари маърузалар билан чиқадилар.

Куннинг иккинчи ярмида бешта йўналиш - эндокринология, кардиология, жарроҳлик, оналик ва болалик муҳофазаси ҳамда фармацевтика бўйича секция йиғилишлари бошланади. “Қандли диабет ва юрак-қон томир касалликлари: даволаш ва диагностикасининг замонавий усуллари", “Кардиология муаммолари ва юрак - қон томир касалликларининг рентгенендоваскуляр жарроҳлик ва кардиожарроҳлик йўли билан даволаш”, “Хирургик хасталикларнинг юқори технологик даволаш ва ташхислаш усуллари", “Оналик ва болалик соҳасида тиббий ёрдам кўрсатишнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари. Оналик ва болаликда инновацияларнинг аҳамияти" ва “Фармацевтика тармоғи ривожига инновацияларни татбиқ этиш” мавзуларида кечадиган секция муҳокамаларида хорижлик ва ўзбекистонлик таниқли олимлар ҳамда мутахассисларнинг илмий маърузалари тингланади.

Форум доирасида хорижий тадбиркорлар билан фармацевтикага оид меморандумлар имзолаш тадбирлари ҳам кўзда тутилган. Шунингдек, 14 сентябрь куни эрталабдан тиббиёт соҳасининг таниқли намояндалари иштирокида вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида, вилоят перинатал марказида ва вилоят кардиология марказида ҳамда “Анамед" ва “Ойдин шифо" хусусий клиникаларида юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказилади.

14 сентябрь куни соат 9.00 да Россия Федерацияси Урал давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликда Наманган давлат университетида ташкил этилган қўшма тиббиёт факултетининг очилиш маросимини ўтказиш режалаштирилган.

Меҳмонлар вилоятнинг тарихий обидалари, янги барпо этилган иншоотлар ва муқаддас қадамжоларни бориб кўрадилар.

Манба: Наманган вилояти ҳокимлиги

Поделиться