Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ТТДҲК Бош котибининг Ўзбекистонга ташрифи

2019-10-03

2019 йилнинг 3-6 октябрь кунлари Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг Бош котиби Боғдод Амреев Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ташриф доирасида Боғдод Амреев Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Савдо-саноат палатасида учрашувлар ўтказади, мамлакатимизда биринчи марта бўлиб ўтадиган ТТДҲКнинг Ишбилармонлар кенгаши мажлисида ва Ўзбекистон, Озарбайжон, Венгрия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия тадбиркорлари иштирокидаги Инвестицион бизнес форумида иштирок этади. Боғдод Амреевга ТТДҲК Котибияти делегацияси ҳамроҳлик қилади.

Қайд этиш жоизки, Туркий олам Ишбилармонлар кенгаши мажлиси ва бизнес форуми Тошкент шаҳрида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда мамлакатимизнинг Анқара шаҳридаги Элчихонасининг фаол кўмагида ўтказилмоқда.

Поделиться