Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Воқеалар

e43645bb-ff7c-3cb6-3ad3-9f74629f287a.jpg

“Ипак йўлидаги туризм” 25-Тошкент халқаро туристик ярмаркаси

13.11.2019

13-15 ноябрь кунлари пойтахтимизнинг “Ўзэкспомарказ” МККда “Ипак йўлидаги туризм” 25-Тошкент халқаро туристик ярмаркаси (ТХТЯ-2019) бўлиб ўтади.

21659a20-212e-33bc-14b8-da5187a13115.jpg

Ташқи ишлар вазири ўринбосарининг Францияга ташрифи

11.11.2019

2019 йилнинг 11-13 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов амалий ташриф билан Францияда бўлади ва Париж тинчлик форумида иштирок этади.

b1897824-c195-bc45-f834-c0560864dbba.jpg

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг Брюссель шаҳрига ташрифи

11.11.2019

2019 йилнинг 10-13 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация “Ўзбекистон-Евроиттифоқ" Ҳамкорлик кенгашининг 15-йиғилишида иштирок этиш учун Брюссель шаҳрига (Бельгия) ташриф буюради.

859eabb9-33d3-e6c2-e9b8-37c2a2277a99.jpg

“Валдай" Халқаро мунозара клубининг 10-Осиё конференцияси

10.11.2019

Самарқанд шаҳрида 10-11 ноябрь кунлари “Валдай" Халқаро мунозара клубининг Х Осиё конференцияси бўлиб ўтади. Жорий йил ўнинчи бор ўтказиладиган мазкур конференция ўтган давр мобайнида минтақавий муаммолар ва умумий глобал таҳдидлар бўйича экспертлар мулоқотини ташкил этиш майдонга айланди.

 

5b2c4d7d-55dd-3a59-2792-7d3bcde0ab9d.jpg

Тиббиёт ходимлари куни

10.11.2019

Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунига асосан, мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари байрами сифатида кенг нишонланади.  

3f013d2d-ac66-dfbd-e378-5a0ba05ac544.jpg

Ўзбекистон-Норвегия сиёсий маслаҳатлашувлари

04.11.2019

2019 йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистон-Норвегия вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг иккинчи раунди бўлиб ўтади. Унда иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига Норвегия Қироллиги Ташқи ишлар вазирлигининг Давлат котиби Аудун Ҳалворсен бошчилигидаги делегация ташриф буюради.

016faa22-5007-811c-5592-929d5d63a7a9.jpg

"Naqsybandi Tourism Festival 2019" халқаро тадбири

02.11.2019

Малайзиянинг "Умумжаҳон Сўфийлар ташкилоти" ташаббуси билан 31 октябрь -7 ноябрь кунлари Ўзбекистонда зиёрат туризми йўналишида "Naqsybandi Tourism Festival 2019" номли халқаро тадбири ўтказилиши кутилмоқда.   

6bf1ffb0-91cc-3ca4-25f4-3f3abb570c69.jpg

ШҲТ аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси

01.11.2019

Тошкент шаҳрида 1-2 ноябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари (Бош вазирлари) кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Тадбирнинг асосий вазифаларидан бири ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги кўп томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада фаоллаштиришга оид қўшма қарорлар қабул қилишга қаратилган.

ef327f3e-537e-4b66-5582-46f8f3f3e808.jpg

Ўзбекистон-Швейцария сиёсий маслаҳатлашувлари

30.10.2019

2019 йилнинг 30 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Швейцария сиёсий маслаҳатлашувларининг олтинчи раунди бўлиб ўтади. Унда иштирок этиш учун Швейцария Конфедерацияси давлат котиби ўринбосари Кристина Марти Ланг бошчилигидаги Ташқи ишлар федерал департаменти (вазирлиги) делегацияси Тошкент шаҳрига келади.

f2df5dee-b760-521a-376e-3c2ff47ed894.jpg

Халқаро робототехника мусобақаси

29.10.2019

29-31 октябрь кунлари пойтахтимизнинг “Ўзбэкспормарказ“ миллий кўргазма мажмуасида юртимиз тарихида энг йирик халқаро робототехника мусобақаси ўтказилади.