Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро робототехника мусобақаси

2019-10-29

29-31 октябрь кунлари пойтахтимизнинг “Ўзбэкспормарказ“ миллий кўргазма мажмуасида юртимиз тарихида энг йирик халқаро робототехника мусобақаси ўтказилади.

“InnoWeek” иккинчи халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Ислом тараққиёт банки ҳамкорлигида 17-23 ёшдаги иштирокчилар учун “The First OIC Robotics Challenge” халқаро робототехника мусобақаси ўтказилади. Унда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо 24 давлатдан 70 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашади.

Мусобақага Сингапурдан мутахассис сифатида доктор профессор Зиё Аҳмад таклиф этилган. Шунингдек, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бошқарув кенгаши аъзоси профессор Ҳасан Басри Арслон, Ислом ҳамкорлик ташкилотнинг Илм-фан ва технологиялар бўйича доимий қўмитаси маслаҳатчиси доктор Сайид Хуршид Хасанаин, Халқаро робототехника олимпия қўмитаси президенти Ким Жонг Хван, Ислом ҳамкорлик ёшлар форуми президенти Таха Айнаннинг тадбирларда иштирок этишлари кутилмоқда.

17-23 ёшдаги иштирокчилар учун “The First OIC Robotics Challenge” халқаро робототехника мусобақасининг “Робо-футбол” йўналишида биринчи ўрин учун 6000 АҚШ доллари, иккинчи ўрин учун 4000 АҚШ доллари, учинчи ўрин учун 2000 АҚШ доллари миқдорида мукофотлар берилади. “Робо-сумо” йўналиши мукофотлари эса биринчи ўрин учун 5000 АҚШ доллари, иккинчи ўрин учун 3000 АҚШ доллари, учинчи ўрин учун 1000 АҚШ доллари этиб белгиланган. Бундан ташқари, мусобақа ғолибларига эсдалик совғалари ва сертификатлар тақдим этилади.

Шунингдек, мусобақа доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 9-16 ёшдаги болалар учун “Робосумо“, “West sort out” ва “Кегелринг“ мусобақалари ташкил этилган бўлиб, унда Марказий Осиё мамлакатларидан 60 нафарга яқин иштирокчилар қатнашмоқда. Мусобақа ғолибларига маҳаллий ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари тақдим этилади.

Барчани мусобақаларга таклиф этамиз! Келинг ва жамоаларга мухлислик қилинг!

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться