Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ипак йўлидаги туризм” 25-Тошкент халқаро туристик ярмаркаси

2019-11-13

13-15 ноябрь кунлари пойтахтимизнинг “Ўзэкспомарказ” МККда “Ипак йўлидаги туризм” 25-Тошкент халқаро туристик ярмаркаси (ТХТЯ-2019) бўлиб ўтади.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг туристик бозори қизиқарли ва илғор воқеаларга бой.
 
Тошкент халқаро туристик ярмаркаси – “Ипак йўлидаги туризм” (ТХТЯ) – Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақасининг туристик саноатидаги энг ёрқин, энг йирик тадбир.
Ярмарка 1995 йилдан буён Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО) расмий кўмагида ўтказиб келинмоқда. Ҳар йили кўргазмада дунёнинг турли мамлакатларидан туризм соҳасидаги мутахассислар тўпланади.
 
Тадбир ўтадиган жой – “Ўзэкспомарказ” МККда миллий ва халқаро даражадаги иккита павилион ўрин олади. Биринчи павилионда мамлакат минтақаларининг миллий маданияти ва сайёҳлик салоҳиятининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи стендлар намойиш этилади, иккинчисида – халқаро транспорт компаниялари, давлат ташкилотлари, дипломатик ваколатхоналар, Ўзбекистон ва ундан ташқарида жойлашган туристик ва курорт жойлар стендлари намойиш этилади.
 
Ярмарка доирасида иштирокчилар Шарқ бозори, “Ипак йўли мазаси” миллий таомлар фестивали, Ўзбекистон сайёҳлик бренди элчиларининг халқаро форуми, Шаҳрисабз халқаро миллий кийимлар фестивалининг тақдимоти, ҳунармандлар учун маҳорат дарслари ва маҳсулотлар ко’ргазмаси, Ўзбекистон ва Россия биринчи сайёҳлик форуми ва шу каби бошқа тадбирлардан баҳраманд бўлишади.
 
Кўргазманинг ишчи қисмида ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам хорижий мамлакатларнинг туристик йўналишларига бағишланган бир қатор тақдимотлар бўлиб ўтади. “Туризм соҳасидаги инновациялар”, “Туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига бериладиган имтиёз ва преференциялар” мавзуларидаги тақдимотлар, “Ўзбекистоннинг расмий йўлкўрсатгичи” мобил иловасининг тақдимотлари ва бошқалар шулар жумласидандир.
 
https://uzbekistan.travel

Поделиться