Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон-Норвегия сиёсий маслаҳатлашувлари
2019-11-04
2019 йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистон-Норвегия вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг иккинчи раунди бўлиб ўтади. Унда иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига Норвегия Қироллиги Ташқи ишлар вазирлигининг Давлат котиби Аудун Ҳалворсен бошчилигидаги делегация ташриф буюради.
Норвегия делегацияси ташрифи дастуридан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатида ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги