Өзбекстан Республикасы
Ҳүкиметлик порталы

Архив
2024
Календарь

Ўақыялар

Дс Шш Сш Пш Жм Шм Ек
Порталда жаңалық

“Youth Techno Art – 2019” халқаро фестиваль-танлови ғолиблари тақдирланди

2019-07-29 | Технологиялар

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган “Youth Techno Art – 2019” болаларнинг техник ижодкорлиги халқаро фестиваль-танлови ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Фестиваль-танловни ўтказишдан асосий мақсад ўқувчиларнинг робототехника ва инженерлик қобилиятларини рўёбга чиқариш ҳамда улар ўртасида техник ижодкорликни ривожлантиришдан иборат эди.

Халқаро фестиваль-танловда Иордания, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан жами 30 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этди. Айни пайтда Россия, Беларусь, Ҳиндистон, Тожикистон каби давлатларнинг ўқувчи-ёшлари ҳам ўз техник ишланмаларини “Youth Techno Art – 2019” фестиваль-танловига юбордилар.

Фестиваль-танловда ўқувчиларнинг ишлари авиа-ракетамодель, робототехника, радиотехника, электроника ва алоқа йўналишлари бўйича назарий ҳамда амалий шартлар асосида баҳоланди.

Иштирокчилар назарий шарт доирасида тўрт йўналиш бўйича тайёрланган маҳсулотлар схемаси ва ижод маҳсулининг яратилиши тарихи ҳамда унга ишлатилган маҳсулотлар ҳақида маълумотларни тақдим этди.

Амалий шартда эса иштирокчилар ўз ижодий ишларини тайёрладилар ҳамда уларнинг ҳаракатланиши, қандай функция бажаришини намойиш этдилар.

– Биз ушбу фестиваль-танловда экологик тоза ва тежамкор усулда энергия ишлаб чиқарувчи плиталарнинг лойиҳаси билан қатнашдик, – деди қозоғистонлик ўқувчи Зульяр Ибрайимов. – Фестиваль-танлов баҳонасида янги дўстлар орттирдик. Сўлим Тошкент ва қадимий Самарқанд шаҳарларининг диққатга сазовор жойларига экскурсия қилдик.

Тадбирда “Youth Techno Art – 2019” халқаро фестиваль-танлови ғолиблари ва совриндорларига эсдалик совғалари ҳамда сертификатлар топширилди.

 

Назокат Усмонова, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА

Дерек: Қарақалпақстан хабар агентлиги

Поделиться