Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Воқеалар

d4053a3b-50c3-3e2c-6423-29cb2ec9889e.jpg

Конституция куни

08.12.2017

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Парламент томонидан 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган. Ушбу байрам бутун Ўзбекистон бўйлаб кенг нишонланади.

110de8e4-eee0-0035-5a89-e80ce4ade52c.jpg

Афғонистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи

04.12.2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 2017 йил 4 декабрь куни Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани расмий ташриф билан Тошкент шаҳрига келади.

158059dc-6708-76dc-8d82-66ba4847e31a.jpg

Қозоғистон Бош вазири биринчи ўринбосарининг Ўзбекистонга ташрифи

24.11.2017

2017 йилнинг 24 ноябрь куни Тошкент шаҳрига Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон-Қозоғистон икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг ҳамраиси Аскар Мамин бошчилигида делегация ташриф буюради.

e7b272db-c03c-2674-dddb-cba7f5a9a30b.jpg

“Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” халқаро илмий-амалий конференция

23.11.2017

Тошкент шаҳрида 2017 йил 23-24 ноябрь кунлари Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

db54ca9a-fb3b-3f00-b438-2742089acf11.jpg

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

18.11.2017

Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.

48448904-8e8a-b3bd-d120-96117fa37946.png

Глобал тадбиркорлик ҳафталиги

17.11.2017

Жорий йилнинг 13-18 ноябрь кунлари Тошкент, Фарғона ва Самарқанд шаҳарларида Глобал тадбиркорлик ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. 

9e65120b-3036-bc74-360f-fab7c85f7d0e.jpg

“Марказий Осиё саноати халқаро кўргазмаси – 2017”

15.11.2017

Форум доирасида “Тоғ-кон ускуналари, руда ва минералларни қазиб олиш ва бойитиш – Mining World Uzbekistan – 2017”, “Металлургия, машинасозлик ва дастгоҳлар – Machinery Central Asia – 2017”, “Транспорт ва логистика – Trans Uzbekistan/Trans Logistica – 2017” ва “Қўриқлаш, хавфсизлик ва ёнғинга қарши ҳимоя CAIPS/Securika Central Asia – 2017” халқаро кўргазмалари иш бошлади. 

03ec4ccb-06c3-8785-ebcc-7df66f3710cf.jpg

Ўзбекистон делегациясининг Испанияга ташрифи

12.11.2017

2017 йилнинг 12-15 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Испания Қироллигида бўлади.

5297c18a-cb94-501f-c276-421e463c72d9.png

Самарқандда Марказий Осиё бўйича халқаро конференция

10.11.2017

Самарқанд шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ҳамда тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференция ўтказилиши режалаштирилган.

b1897824-c195-bc45-f834-c0560864dbba.jpg

Европа Иттифоқи делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи

09.11.2017

2017 йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистонга Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Фредерика Могерини бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Делегация таркибига Халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича Европа комиссари Невен Мимитса ва бошқа расмий шахслар киради.