Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Воқеалар

65622abb-7746-7945-cb8f-153763005287.jpg

Ўзбекистон делегациясининг МДҲ ҲРК мажлисида иштироки

31.05.2018

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегацияси 2018 йилнинг 31 май – 1 июнь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

cb158842-895d-a938-7e7d-136b8c42fc2d.jpg

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг Россияга ташрифи

28.05.2018

2018 йилнинг 28-30 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов амалий ташриф билан Россияда бўлади ва “Примаков ўқувлари” анъанавий халқаро форумида иштирок этади ҳамда нутқ сўзлайди.

6bf1ffb0-91cc-3ca4-25f4-3f3abb570c69.jpg

Пекин шаҳридаги учрашувда Ўзбекистон делегациясининг иштироки

28.05.2018

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 28 май куни Пекин шаҳрида бўлиб ўтадиган "ШҲТ - Афғонистон" Алоқа гуруҳининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

8419dd97-3404-b7f2-d5ab-6bfb9d19ba06.jpg

Китоб байрами

24.05.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ПҚ-3271-сон қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 2018 йил 24-25 май кунлари “Китобхонлик маданиятини юксалтириш буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир” шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида Республика “Китоб байрами” тадбирлари ўтказилади. 

7330aa01-68c4-6eb3-fb52-362a80159926.jpg

Анжуман #MITCROADMAP2018

22.05.2018

2018 йилнинг 22 майида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети («Б» корпус) да Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг #MITCROADMAP2018 анжумани бўлиб ўтади.

11a89bcb-82d6-659b-33df-45489cd0d7cb.jpg

«Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2018» халқаро кўргазмаси

16.05.2018

Жорий йилнинг 16-18 май кунлари “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида анъанавий «Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2018» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. 

d5ff779e-2dc3-113f-f430-193844069859.jpg

Ўзбекистон Президентининг АҚШга расмий ташрифи

15.05.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 2018 йил 15-17 май кунлари илк расмий ташриф билан АҚШда бўлади.

ccc914ab-4542-8b7e-079a-685869890bdc.jpg

Ўзбекистон делегациясининг Грузияга ташрифи

14.05.2018

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 14-15 май кунлари Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Грузия ҳукуматлараро комиссиясининг саккизинчи мажлисида иштирок этади.

c5f40ab8-e2c1-1b2a-78f2-2c6cfbbc06a9.jpg

Тошкентда бўлиб ўтадиган “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида халқаро конференцияси

14.05.2018

Жорий йил 14 май куни Тошкентда “Ўзбекистон ва Хитой: “Бир макон, бир йўл” ташаббусини ҳамкорликда амалга ошириш истиқболлари” мавзусида халқаро конференция ўтказилади. 

b72d0426-ef45-ffe7-2d8f-be4cc976265a.JPG

Қирғизистон жанубида истиқомат қилувчи Ўзбeкистон фуқароларини консуллик қабул қилиш

11.05.2018

Ўзбекистон Республикасининг Бишкек шаҳридаги Элчихонаси хабарига кўра 2018 йилнинг 11-12 май кунлари Ўш шаҳрида Қирғизистон Республикасининг Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятлари ҳудудида вақтинчалик ёки доимий яшовчи Ўзбекистон фуқаролари учун сайёр консуллик қабули бўлиб ўтади.