Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қирғизистон жанубида истиқомат қилувчи Ўзбeкистон фуқароларини консуллик қабул қилиш

2018-05-11

Ўзбекистон Республикасининг Бишкек шаҳридаги Элчихонаси хабарига кўра 2018 йилнинг 11-12 май кунлари Ўш шаҳрида Қирғизистон Республикасининг Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятлари ҳудудида вақтинчалик ёки доимий яшовчи Ўзбекистон фуқаролари учун сайёр консуллик қабули бўлиб ўтади.

Сайёр консуллик қабули Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг Ўш шаҳридаги Ваколатли вакиллиги биносида бўлиб ўтади.

Фуқароларни қабул қилиш (0312) 98-62-96 телефон рақами орқали ёки Элчихона веб-сайтидаги электрон тизимида олдиндан рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться