Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2018» халқаро кўргазмаси

2018-05-16

Жорий йилнинг 16-18 май кунлари “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида анъанавий «Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2018» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. 

Унда Ўзбекистон, Япония, Хитой, АҚШ, Жанубий Корея, Сингапур, Франция, Буюк Британия, Германия, Италия, Австрия, Швейцария, Россия, Туркия, Эрон, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон каби давлатлар компаниялари ўз маҳсулотлари ва хизматлари билан иштирок этади. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шафелиги ҳамда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ва “Iteca Exhibitions” халқаро кўргазма компанияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган ушбу халқаро тадбир юртимиз нефть-газ саноати салоҳиятини намойиш этиш орқали соҳа равнақига пухта замин яратади. Шу билан бирга, иштирокчилар нефть ва газ қазиб олиш, углеводородларни ташиш, қайта ишлаш борасида эришилган муваффақиятлар билан яқиндан танишишга муваффақ бўлади. 

Кўргазма доирасида халқаро конференция, ёш олимлар сессияси, «Ёшлар куни» каби бир қатор тадбирлар ўтказилиши кутилмоқда. 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА. 

Манба: ЎзА

Поделиться