Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Воқеалар

a33e6a39-8c50-e046-99e2-4266d1df3621.png

UzBuild 2019

27.02.2019

2019-йилнинг 27-февраль – 1-март кунлари пойтахтимиз Тошкентда "Қурилиш – UzBuild 2019”​ халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги кўмагида йигирманчи маротаба ташкил этилаётган мазкур юбилей экспозицияда дунёнинг ўнлаб мамлакатларидан юзлаб нуфузли компаниялар иштирок этади.

158059dc-6708-76dc-8d82-66ba4847e31a.jpg

Ўзбекистон-Қозоғистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувлар

26.02.2019

2019 йилнинг 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов бошчилигидаги делегация Остона шаҳрида вазирликлараро Ўзбекистон-Қозоғистон маслаҳатлашувларининг навбатдаги раундида иштирок этади.

03ec4ccb-06c3-8785-ebcc-7df66f3710cf.jpg

Ўзбекистон-Испания сиёсий маслаҳатлашувлари

26.02.2019

2019 йилнинг 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Испания сиёсий маслаҳатлашувларининг олтинчи раунди бўлиб ўтади. Унда иштирок этиш учун Испания Қироллиги Ташқи ишлар, Европа иттифоқи ва ҳамкорлик вазирлиги Давлат котиби Фернандо Валенсуэла бошчилигидаги делегация Тошкентга келмоқда.

b46c585a-d28a-6761-11fb-4af947367773.png

Зиёрат туризми бўйича халқаро форум

21.02.2019

Жорий йилнинг 21-23 февраль кунлари Ўзбекистонда зиёрат туризми бўйича илк халқаро форум бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, Ташқи ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда мамлакатимизнинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. 

8090a14a-fe2a-67d4-7634-5a3adffc4782.jpg

Ўзбекистон - Исроил ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувлар

19.02.2019

2019 йилнинг 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация Ўзбекистон ва Исроил ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундида иштирок этади.

e836e83d-1ea9-3c85-72ab-61aba61f3aeb.jpg

Марказий Осиёда ўзаро муштараклик: таҳдидлар ва янги имкониятлар

19.02.2019

2019 йил 19-20 февраль кунлари Тошкентда "Марказий Осиёда ўзаро муштараклик: таҳдидлар ва янги имкониятлар" мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади.

2cabf3e9-73fb-3146-e5a4-0d59b4bfa685.jpg

Марказий Осиё қиличбозлик Конфедерациясининг мусобақаси

15.02.2019

Шу йилнинг 15-17 февраль кунлари Тошкент шаҳрида Марказий Осиё қиличбозлик Конфедерациясининг дастлабки расмий мусобақаси бўлиб ўтади. 

2f891dde-2182-b29a-6bc6-84684cbc9aab.jpg

Ўзбекистон делегациясининг Германияга ташрифи

13.02.2019

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегацияси 2019 йил 13-16 февраль кунлари амалий ташриф билан Германия Федератив Республикасида бўлади ва Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида иштирок этади.

d5ff779e-2dc3-113f-f430-193844069859.jpg

Ўзбекистон Мудофаа вазирининг АҚШга ташрифи

26.01.2019

Ўзбекистон Мудофаа вазири Абдусалом Азизов бошчилигидаги делегация Америка томонининг таклифига биноан 2019-йилнинг 26-30-январь кунлари АҚШга ташриф буюради.

32dab2f8-d60f-f6b3-120b-f0d700ee5828.jpg

Умумхалқ экологик хайрия ҳашари

26.01.2019

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 январдаги 41-Ф-сонли Фармойиши асосида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон экологик ҳаракати ҳамда бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ташаббуси билан 26 январь куни мамлакатимизда илк бора умумхалқ экологик хайрия ҳашари ташкил этилмоқда.