Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Умумхалқ экологик хайрия ҳашари

2019-01-26

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 январдаги 41-Ф-сонли Фармойиши асосида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон экологик ҳаракати ҳамда бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ташаббуси билан 26 январь куни мамлакатимизда илк бора умумхалқ экологик хайрия ҳашари ташкил этилмоқда.

Атроф-муҳитни покиза сақлаш, уни ободонлаштириш учун экологик хашарларда фаол иштирок этиш барча каттаю-кичик, ёшу-қарининг бирдек вазифаси ҳисобланади.

Албатта, ҳашарлардан кўзланган асосий мақсад халқимизнинг  экологик ва эстетик маданиятини юксалтириш, уларни она табиат ва унинг неъматларига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларига ёшларни кенг жалб қилиш, озодалик ва ободлик каби миллий анаъналаримизни ёшлар онгига сингдириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш,  узлуксиз экологик таълим-тарбия тизимига кўмаклашиш, қолаверса, юртимиз озодалиги ва ободлигига ҳисса қўшишдан иборат.

Атроф-муҳитни, она заминни ардоқлаб, унинг неъматларини, бугунги тинч ҳаётни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшаш, кенг кўламдаги ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш халқимизга хос бўлган бебаҳо урф-одамларимиз, қадриятларимиз сарасига киради.

Умумхалқ экологик хайрия ҳашарида маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар ва бинолар, ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар, ариқлар, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш каби эзгу ишлар амалга оширилади.

Табиатга оид ҳар бир мавжудликни асрар эканмиз, улар келажак авлодларимизга биздан мерос бўлиб қолишини сира ҳам ёддан чиқармаслигимиз керак зеро, табиатни асраш ва уни севиш биз, инсонларнинг зиммасидаги муҳим вазифа, бурчимиз эканлигини унутмаслигимиз даркор.

Манба: Ўзбекистон экологик ҳаракати

Поделиться