Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Мудофаа вазирининг АҚШга ташрифи

2019-01-26

Ўзбекистон Мудофаа вазири Абдусалом Азизов бошчилигидаги делегация Америка томонининг таклифига биноан 2019-йилнинг 26-30-январь кунлари АҚШга ташриф буюради.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги Элчихонаси берган маълумотларга кўра мамлакатимиз мудофаа идораси вакиллари Кемп-Шелби ҳарбий базасида (Миссисипи штати) «Жанубий зарба» ўқув машғулотларининг фаол фазасини кузатиб боришади.

"Жанубий зарба" – Миссисипи штати Миллий гвардияси томонидан ҳар йили ўтказиладиган ўқув машғулотлари. Мақсади – қуруқликдаги, сувдаги ва ҳаводаги турли қўшин турларининг қўшма ҳаракатларини машқ қилиш. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари илк бор мазкур тадбирда иштирок этмоқда.

Ҳарбий делегация Тампа шаҳридаги (Флорида штати) CENTCOM​ бош қароргоҳига ҳам ташриф буюриб, унинг раҳбарияти билан музокаралар ўтказади, Ўзбекистон мудофаа идораси ва CENTCOM​ ўртасидаги Ҳарбий алоқалар режасида кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича фикр алмашади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться