Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Воқеалар

b491082f-f7c2-a257-3334-32f670af3cdb.jpg

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “C5+1” шаклидаги вазирлар учрашуви

03.02.2020

2020 йилнинг 3 февраль куни Тошкент шаҳрида “C5+1” шаклида навбатдаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтади.

d5ff779e-2dc3-113f-f430-193844069859.jpg

АҚШ Давлат котибининг Ўзбекистонга ташрифи

02.02.2020

2020 йилнинг 2-3 февраль кунлари АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлади.

6c75907f-6b7f-37d2-65e6-390f8f9e1876.jpg

Ўзбекистон делегациясининг Берлин шаҳридаги халқаро конференцияда иштироки

27.01.2020

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2020 йил 27-30 январь кунлари Германия Федератив Республикасида амалий ташриф билан бўлади ва Берлин шаҳрида “Яшил Марказий Осиё” ташаббуси тақдимоти бўйича халқаро конференцияда иштирок этади.

ad84baf0-efd3-f192-6ec9-c4d5d305abfd.jpg

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси

24.01.2020

2020 йил 24 январь куни мамлакатимиз тараққиётининг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги йиллик мурожаатномани МТРКнинг 4та телерадиоканали, 5та телеканали ҳамда 12та ҳудудий телерадиокомпания, шунингдек, 5та нодавлат телеканал ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, интернетдаги тегишли веб-сайтлар орқали жонли эфирда тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.

Шу билан бирга, аҳолининг барча қатламларини қамраб олиш мақсадида мурожаатнома сурдо таржима билан, шунингдек, рус тилидаги таржима ва инглиз тилидаги таржимаси билан эфирга узатилади.

bde30a32-902b-4127-eee9-a3231e91f32f.jpg

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлиси

20.01.2020

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 17 январь куни бўлиб ўтган йиғилишида  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоларини рўйхатга олиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда Сенатининг биринчи мажлисларини чақиришга оид масалалар кўриб чиқилди.

b687bb34-f52f-9924-e025-2cf07b18a36d.jpg

Жаҳон банки делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи

16.01.2020

Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё ҳудуди бўйича вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегация 16 январь куни мамлакатимизга ташриф буюради.

cb158842-895d-a938-7e7d-136b8c42fc2d.jpg

Россия Ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи

15.01.2020

2020 йилнинг 15-16 январь кунлари Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.

ca3563ad-42ee-7a03-7c45-64d8e520c143.jpg

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг Ҳиндистонга ташрифи

14.01.2020

2020 йил 14-15 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов амалий ташриф билан Ҳиндистон Республикасида бўлади.

be7a3416-7b63-29a4-1664-6190e6b7b53f.jpg

Ватан ҳимоячилари куни

14.01.2020

Мустақил Ўзбекистонда ушбу байрам ўз қуролли кучларини ташкил этишга бағишланган. 1992 йил 14 январда мамлакат парламенти мамлакат ҳудудидаги ҳарбий ўқув юртлари ва бошқа ҳарбий шаклларининг барча қисмлари ва бирлашмаларини Ўзбекистон Республикаси юрисдикция қарамоғига ўтиши тўғрисида қарори қабул қилинди. 1993 йил 29 декабрда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни деб эълон қилинди.

b0e5c216-e2eb-848d-ad52-76205e95cf99.jpg

Янги йил байрами

01.01.2020

Ушбу байрам Ўзбекистон Республикасида кенг нишонланади ва дам олиш куни ҳисобланади.