Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия Ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи

2020-01-15

2020 йилнинг 15-16 январь кунлари Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.

Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Ташриф дастурида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш ва Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (университет) Тошкент шаҳридаги филиалига бориш кўзда тутилган.

Бўлажак музокараларда икки томонлама сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг қатор масалалари муҳокама қилинади. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020-2021 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзолаш ҳам режалаштирилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться