Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳон банки делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи

2020-01-16

Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё ҳудуди бўйича вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегация 16 январь куни мамлакатимизга ташриф буюради.

Ташрифнинг биринчи куни делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Норбоева билан учрашади. Шунингдек, меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири А.Раматов, инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов билан музокаралар ўтказади.

17 январь куни меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.Қўчқоров, иқтисодиёт ва саноат вазири Б.Хўжаев ва Марказий банк раиси М.Нурмуродов билан учрашади.

Мазкур учрашувларда Ўзбекистон билан Жаҳон банки ўртасидаги узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, мамлакатимизда ушбу банк билан ҳамкорликда устувор тармоқларда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларни муҳокама қилиш кўзда тутилган.
 

Саидмурод Раҳимов, ЎзА

Поделиться