Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳарбий хизматга қабул қилиш жараёни соддалашади

2020-02-06 | Хавфсизлик соҳаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президентимизнинг 2019 йил 12 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори мазмун-моҳияти ва унинг ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари ва ҳарбий хизматчилар томонидан янги таҳрирдаги низомда белгиланган вазифалар бўйича маълумот берилди. 
 
Мамлакатимизда ҳарбий хизмат нуфузини юксалтириш ва Қуролли Кучларимиз жанговар шайлигини янада ошириш мақсадида ватанпарвар, интеллектуал салоҳиятли ёшлар билан бутлаш, контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш шартлари, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимояси масалалари ва резервга бўшатиш тартиби билан боғлиқ кўплаб масалалар ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган.

Ривожланган хорижий давлат амалиётини ўрганиш, йиллар давомида ҳарбий хизматни ўташ тартиби билан боғлиқ йўналишда вужудга келган муаммолар, тўпланган ҳаётий тажриба ва хизмат амалиётини инобатга олган ҳолда янгиланган низом лойиҳаси 80 фоизга ўзгартирилди. 
Қайд этилганидек, янги таҳрирдаги Низом билан Қуролли Кучларимизни контракт бўйича ҳарбий хизматчилар билан бутлашнинг экстерриториал принципи билан бирга яна янги – территориал принципи жорий этилди. Мазкур норманинг янги низом билан тасдиқланиши ҳарбий хизматчиларнинг хизмат жойини ўзгартириш (ротация) билан боғлиқ бўлган барча масалаларни тартибга солади.

Янги лойиҳа билан амалиётга пенсия ҳисоблаш вақтида ҳарбий хизматдан ташқари давлат хизматларининг бошқа турлари назарда тутилган вазирликлардаги хизмат махсус унвон берилган кундан бошлаб ҳарбий хизмат муддатига қўшиб ҳисобланиши тўғрисидаги норма киритилди. Низомнинг янги таҳрир лойиҳасида контракт бўйича ҳарбий хизматчиларни бир вазирлик тизимидан бошқа бирига ўтказиш тартиби соддалаштирилиб, номенклатура лавозимларга кирмайдиган ҳарбий хизматчиларни бошқа вазирликларга ўтказилиши вазирлик раҳбарларининг ўзаро келишуви асосида амалга оширилиш тартиби белгилаб қўйилди. 

Шунингдек, вазирлик томонидан уй-жой билан таъминланмаган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга уларнинг аризасига биноан тақдим қилинаётган уй-жойни умумий қийматининг 25 фоиздан 50 фоизгача миқдордаги дастлабки бадал пулини давлат бюджети маблағлари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўлаш йўли билан узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитини бериш тизими бўйича турар жойлар берилиши мумкинлиги тўғрисидаги янги норма киритилди. 


– Низомнинг янги лойиҳасида ҳарбий-касбий танлов ўтказиш тартиб-қоидалари батафсил ёритиб берилди. Унга кўра, контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш борасида ўтказиладиган икки босқичли танлов тадбирлари бир босқичга қисқартирилиб, фуқароларнинг тиббий кўрик ва жисмоний тайёргарлик ҳолати текшируви вазирликларнинг ҳудудий ваколатли органи саралаш комиссиялари томонидан бир марта ўтказиладиган бўлди, – дейди Мудофаа вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Фарҳод Шерматов.

Низомнинг 15-бандида маълумот даражасидан қатъи назар, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган барча фуқаролар учун муддатли ҳарбий хизматнинг муддати 12 ой этиб (эски таҳрирда олий маълумотли фуқаролар учун 9 ой ) белгиланди.

 
Абдулазиз МУСАЕВ, ​Отабек МИРСОАТОВ​ (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться